

"The Telegraph" маълумотларига қараганда, 20 ёшли испанияликка "Челси" томонидан қизиқиш мавжуд. Шунингдек, футболчига "Ювентус" ва "Лейпциг" даъвогарлик қилмоқда.
Агар мадридликлар Марин билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаса, Рафа ёзда сотилади. Унинг ҳозирги битими 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган.
20 ёшли Мариннинг қишда "Челси"га ўтиши эҳтимоли кам. Ҳимоячи 5-10 млн фунтга баҳоланмоқда.



