"Челси" хўжайини Абрамович коронавирус туфайли 2,5 миллиарддан кўп пул йўқотди

Alisher
17 мар 2020, 10:48
"Челси" хўжайини Роман Абрамовичнинг ишлари жойида эмас.

Роман Абрамович сўнгги ойда 2,7 миллиард евро йўқотди. Бу Европадаги коронавирус эпидемиясининг бошлангани билан боғлиқ.

Россиялик миллиардернинг ҳозирги бойлиги 12 миллиард еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Абрамович бир неча бор "Челси"ни сотиш бўйича таклиф олган. "Аристократлар" хўжайини эса клуб билан 3,5 миллиард доллардан камига хайрлашмайди.


AlisherМуаллиф
Манба: Moscow Times