"Челси" Ромелу Лукакуни қайтармоқчи

Tolibjon Qosimov
8 фев 2017
"Эвертон" ҳужумчиси Ромелу Лукаку "Челси"га қайтиши мумкин. Буни "Yahoo Sport" тасдиқламоқда.
Манбанинг маълум қилишича, ўйинчининг трансфери ёзда амалга ошиши мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, футболчининг хизматларига "аристократлар" бош мураббийи Антонио Контенинг шахсан ўзи қизиқмоқда.

Tolibjon QosimovMuallif
Manba: Yahoo Sport