

"Кўклар" 25 ёшли бразилиялик учун "Тоттенхэм" ва "Арсенал" билан рақобат қилишга тайёр.
Ришарлисон "Эвертон"га 2018 йилнинг июлида "Уотфорд"дан 39,2 млн евро эвазига ўтганди.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 5та ассист қайд этди. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.



