"Челси" Осимхен учун 75 млн евро тўлаши мумкин

Omonjon To`xtamirzayev
11 мар 2025
"Галатасарой"да ижара асосида ўйнаётган "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен Англия Премер-лигасига йўл олиши мумкин.

26 ёшли нигериялик голеадорга ҳамон Лондоннинг «Челси» клуби қизиқиш билдирмоқда. "Аристократлар" ҳужумчини ёзги трансферлар ойнасида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Эҳтимолий битим нархи 75 миллион еврога баҳоланмоқда.

Виктор жорий мавсум Туркия Суперлигасида "Галатасарой" сафида 21 та учрашув ўтказди. Ҳужумчи 17 та гол ва тўртта голли узатма муаллифи бўлди. Унинг ижараси июнь ойи сўнггида тугайди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Todofichajes