

Расмий учрашувларга тайёргарлик кўраётган “Челси” бугун Чемпионшип вакили ҚПРга қарши назорат баҳсини ўтказди ва 7:1 ҳисобида зафар қозонди. “Аристократлар” сафида Рубен Лофтус-Чик ва Билли Гилмор дублга эришган бўлишса, Мэйсон Маунт, Оливье Жиру ҳамда Виллиан биттадан гол уришди.
Эслатиб ўтамиз, Фрэнк Лэмпард шогирдлари Англия чемпионатининг 30-тури доирасида 21 июн куни сафарда “Астон Вилла”га қарши баҳс олиб боради. Жамоа мусобақа жадвалида 48 очко билан 4-ўринда бормоқда.





