

"La Gazzetta dello Sport" томонидан олдинроқ маълум қилинганидек, "Милан" 23 ёшли футболчисини 120 миллион еврога баҳолаган. Бунга қадар "Челси" футболчи борасида 70, 85 ва 90 миллион евролик таклифлар жўнатган ва фақатгина рад жавобини олган. Сўнгги таклифда эса "Челси" "Милан" сўраган маблағни тўлашга тайёрлигини билдирган.
Ўтган мавсумда Леау "Милан" таркибида 42 ўйинда қатнашиб, 14 гол ва 12 ассист қайд этди.



