

Маълум бўлишича, "Ницца" ПСВга ўтиб кетган Вальтер Бенитеснинг ўрнига Кепани ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
"Челси" 2018 йилда Кепани 80 миллион евро эвазига "Атлетик Бильбао"дан сотиб олганди. Дарвозабоннинг Англиядаги ишлари у қадар ёрқин кечди дея олмаймиз.
У ортда қолган мавсумда "Челси" сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 10 та гол олиб чиқди.



