"Челси" ҳимоячиси Хосе Гайя ўрнига Испания терма жамоасига жалб қилинди

Sherzod Nurmatov
18 мар 2024, 17:01
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте "Валенсия" ҳимоячиси Хосе Гайя ўрнига "Челси" ҳимоячиси Марк Кукурельяни терма жамоага чақирди.

"Валенсия"нинг 28 ёшли футболчиси якшанба кунги Ла Лига ўйинида жароҳат олди.



Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси март ойида Колумбия (Лондонда) ва Бразилия (Мадридда) термаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: rfef.es