"Челси" 2017-2020 йилларда "Уэмбли"ни ижарага олиш учун йилига 11 млн. фунт таклиф қилди

Aslanov Jasurbek
7 июл 2015
"Челси" "Стэмфорд Бриж" реконструкцияси муносабати билан "Уэмбли"дан уй стадиони сифатида фойдаланмоқчи.

Маълумотларга кўра, кўклар "Уэмбли"нинг бир йиллик ижараси учун 11 млн. фунт тўламоқчи. Бу "Тоттенхэм" таклиф қилган маблағдан 3 млн. фунт кўпроқ. "Шпорлар" ҳам янги стадион қурилиши пайтида "Уэмбли"дан фойдаланиш ниятида.

"Стэмфорд Бриж"нинг реконструкцияси 2017 йилдан 2020 йилгача давом этади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.com