"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди

Khoja
31 июл 2025, 10:54
"Челси" ва "Аякс" Йоррел Хато бўйича келишувга эришди.

19 ёшли ҳимоячи учун Лондон клуби "Аякс"га 43 миллион евро тўлайди. Ушбу сумма яна 10 миллион еврога ортиши мумкин. Сабаби футболчининг шартномасида бир нечта бонуслар учун қўшимчапуллар белгиланган. Футболчининг ўзи билан эса 2032 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолайди. 

Маълумот учун, Йоррел Хато "Аякс" тарбияланувчиси ҳисобланади. У Амстердам жамоасида сафида жами 111 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урган яна 9 та голга ассист бўлган.


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru