

"Тоттенхем" аввалроқ 21 ёшли футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берган эди. ТEАМталк маълумотларига кўра, "Челси" ҳам ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда. Нарх Лондоннинг иккала гиганти учун ҳам муаммо бўлиши мумкин: испанияликнинг шартномасида 100 миллион евро миқдоридаги товон пули бор ва "Порту" ўзининг асосий ўйинчисини арзонроққа сотишни истамайди.
Саму Агехова бу мавсумда "аждарлар" сафида ўнта ўйинда саккизта гол урди.




