"Бухоро" сербиялик вингер билан шартнома имзолади

Iskandarov Abdulaziz
3 фев 2026
"Бухоро" қишки трансфер ойнасида навбатдаги юришини амалга оширди.

Сербиялик вингер Владимир Родич "Бухоро" футболчисига айланди. Томонлар расман шартнома имзолади. 

Владимир Родич 1993-йил 7-сентябр куни Сербиянинг Белград шаҳрида таваллуд топган. Футболчилик фаолияти давомида Сербия, Швеция, Туркия, Норвегия, Дания каби мамлакатлар чемпионатларида ўйнаган. 

2015–16 йилларда Швециянинг "Мальмё" жамоаси таркибида УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида "Реал Мадрид", ПСЖ" "Шахтёр" клубларига қарши тўп тепган. Ундан ташқари, Черногория миллий терма жамоаси шарафини 5 та учрашувда ҳимоя қилган.


Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: "Бухоро" матбуот хизмати