“Бунёдкор” стадиони дирекцияси ходимларининг иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилди
21 май 2026, 10:39
Давлат меҳнат инспекцияси аралашуви билан “Бунёдкор” стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш дирекцияси" МЧЖ ходимларининг бир неча ойдан буён тўланмасдан келинган иш ҳақлари ундириб берилди.
Инспекция ёзма кўрсатмасига асосан корхонада ишлаётган 49 нафар ходимнинг жами 867 млн сўмлик иш ҳақи қарздорлиги тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.
Ҳозирда ходимлар олдида иш ҳақи бўйича қарздорлик мавжуд эмас.