

Хабарингиз бор, аввалги учрашувдаги тартибсизликлар сабаб ОФК мазкур баҳсни ўзбекистонлик мухлисларсиз ўтишини маълум қилганди. Шунга қарамай, футбол мухлислари учун шароит яратилмоқда. Бугунги ўйинни томоша қилиш мақсадида "Бунёдкор" стадиони атрофига катта монитор ўрнатилмоқда.
Футболчиларимизни қўллаб-қувватлашингизни сўраб қоламиз.



