Бундеслига. Аутсайдер “Бавария"дан очко тортиб олди

Eldor Akmurzayev
28 апр 2019
Германия чемпионатининг 31-турида пешқадаи «Бавария» меҳмонда мусобақа жадвалининг сўнгги ўринларида бораётган «Нюрнберг» билан тўқнаш келди.

Учрашувда ҳисобни мезбонлар очди. 58-дақиқада эса С.Гнабри мувозанатни тенглаштиради. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида эса «Нюрнберг» ҳимоячиси Тим Лайболд жамоасига ғалаба олиб келиши мумкин эди. Бироқ, у рақиб дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошира олмади ва учрашув дуранг билан якунига етди. 

Нюрнберг – Бавария 1:1 (0:0, 1:1)

«Макс-Морлок-Штадион»

Голлар: 1:0 – 48 Матеус Перейра, 1:1 – 75 Гнабри.

Нюрнберг – Матения, Эвертон, Мюль, Ляйбольд, Бауэр (Иличевич, 88), Эррас, Левен (Марграйттер, 82), Керк, Беренс, Матеус Перейра, Исхак (Тилльманн, 72).

Бавария – Ульрайх, Киммих, Зюле, Хуммельс, Алаба, Алькантара, Горетцка, Коман, Мартинес (Хамес, 57; Дэвис, 72), Левандовски, Мюллер (Гнабри, 46).

Огоҳлантиришлар: Эвертон (68), Дэвис (90), Зюле (90).


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: championat.asia