Бунақасини кўрмагансиз! Футболчи голни машинада нишонлади (ВИДЕО)

Aslanov Jasurbek
24 янв 2018
"Ориенте Петролеро" ҳамда "Университарио" ўртасидаги Либертадорес Кубогининг саралаш босқичидаги илк учрашувида ажойиб воқеа юз берди.

Ушбу учрашувда мезбон клуб - боливияликлар 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Иккинчи бўлимнинг 79-дақиқасида "ТАНК" лақабли Максимилиано Фрейтас захирадан майдонга тушди ва бир дақиқа ўтар-ўтмас рақиб дарвозасига жамоанинг иккинчи голини киритди. ТАНК голни нишонлаш учун дарвоза ортидаги машина томон югурди ва жамоадошлари билан байрамни ўша ерда уюштиришди. Худди шундай нишонлашни бир неча йил аввал "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн амалга оширган эди, бироқ ўша пайтда футболчи "Реал Сосьедад" шарафини ҳимоя қилган.

TAS-IX эмас

Кўчириб олиш (скачать)


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Championat.asia