

Ушбу ўйин Коломбо шаҳридаги «City Football Games» стадионида Тошкент вақти билан соат 10:30 да бошланади. Ушбу ўйинда терма жамоамиз вакиллари кўк рангли либосда майдонга тушишади.
Эслатиб ўтамиз, биринчи баҳсда Илҳом Ханжариев жамоаси Иорданияга қарши майдонга тушиб дурангга имзо чеккан эди.




