“Бугун ким яхшироқ ҳаракат қилган бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонди” — Санжар Шомуродов

24 июл 2026, 23:08
Пролиганинг 11-туридан ўрин олган “Олимпик МобиУз” ва “ТерДУ” (3:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг термизликлар бош директори Санжар Шомуродов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Санжар ака, бугунги ўйин ҳақида қисқача ўз фикрларингизни айтиб ўтсангиз? 

– Аввало, "Олимпик Мобиуз" жамоасини ғалаба билан чин дилдан табриклайман. Бугун ким яхшироқ ҳаракат қилган бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонди. Энди бизда камчиликлар ҳали етарлича. Камчиликларимиз бор, худо хоҳласа, ўйиндан-ўйинга очилишга ҳаракат қиламиз. «Олимпик»ни яна бир бор табриклаймиз.

– Ўзингиз яқиндагина интервью берганингизда, иккинчи даврада бошқача “ТерДУ”ни кўрамиз дегандингиз, яъни кучайтирилади дегандингиз. Лекин бугун кўрдикки, айниқса биринчи бўлимда футболчилар ҳатто тўп ололмай қоляпти. 

– Жамоамизнинг, тўғриси, бизнинг мақсад асосан футболчиларни трамплин асосида бошқа жамоаларга етказиб бериш. Кўп ўйинчиларимиз ёзги ўқув йиғин машғулотларида йўқ эди, деярли 70 фоиз ўйинчиларимиз бугун етиб келишди. Яна янги тўртта ўйинчи келди. Асосий ўйинчиларимизни бошқа жамоаларга бериб юбордик. Шу ҳисобига бугун қийин бўлди.

Тўғриси, жамоавий шаклда икки кун машғулот ўтдик.

Кейинги тургача вақтимиз бор. Жамоа билан Термиздаги базада йиғилиб, кейинги ўйингача яхши тайёргарлик кўрамиз. Жамоага янги тўртта футболчи қўшилди. Шу сабабдан ҳам барибир ўзаро тушунмовчиликлар, тушуниб ҳаракат қилиш бўйича камчиликлар кўзга ташланди. Ҳаракат қиламиз, кейинги ўйингача уларни тўғрилашга.

– Сўнгги нуқтани қўювчи футболчиларни етарлича топилмаётгани бу машғулотларда ишланмалар камлигиданми ёки тажриба шу қадар етмаяптими футболчиларга?

– Биз ҳам машғулотларда шуни ўйлаймиз, яъни максимал футболчиларга керак бўладиган кўникмаларни беришни. Кўрдингиз, ҳозир иккинчи таймда ўйинга тушган Ализод ўйинчимиз, у ҳам янги, бугун келиб қўшилди жамоага. Саидумар Каримов, у ҳам кеча жамоага қўшилди, ўзини бошқа жамоада ҳам кўрмоқчи бўлиб кетганди. Ўхшамадими, қайтди бизга.

Жамоа умумий ҳисобда икки кун машғулот ўтди. Иккинчи тайм анча тўлиқлик бўлди. Ҳали олдинда яна тўрт кун вақтимиз бор, кейинги ўйингача. Шу тўрт кун ичида максимал яхши формага қайтаришга ҳаракат қиламиз. 

– Ёзги танаффус давомида етти киши жамоа билан меҳнат шартномасини бекор қилди. Умуман олганда, молиявий қийинчиликлар жамоанинг руҳиятига қай даражада таъсир кўрсатяпти?

– Молиявий қийинчиликлар ҳар доим жамоа руҳиятига салбий таъсир қилган. Ҳаракат қиляпмиз, шу асосан маҳаллий футболчилар бўлгани учун, яна трамплин ўташ вазифаси бўлгани учун қолган болалар қолди, кетадиганга жавоб бердик, жамоа топганларга. Қолган футболчиларга ҳам айтганмиз, кимда вариантлар бўлса, яхшироқ жамоадан таклифлари бўлса, бемалол. Биз ҳар доим футболчини ўсишини қўллаб-қувватлаймиз.

1000138516.jpeg

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›