Буффон Италия терма жамоасини бошқаришни хоҳлайди

Sherzod Nurmatov
19 окт 2022
Италия терма жамоаси ва "Ювентус" собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон мамнуният билан "Скуадра Адзурра"нинг устозига айланишини айтди.

"Мен Италия термасини бошқариш қизиқаман. Майдондаги собиқ жамоадошларимни B Серияда мураббий сифатида кўрганимда ичимдан ғалати туйғулар ўтади – де Росси, Гроссо, Инзаги... Мен эса ҳали ҳам ўйнаяпман",  – деди 44 ёшли Буффон.

Буффон жорий мавсум B Серияда "Парма" учун 3 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ўтказиб юборди. Жанлуижи бешта жаҳон чемпионатида қатнашган (1998, 2002, 2006, 2010, 2014). 2006 йилда ушбу турнир ғолиби бўлган, шунингдек, у энг яхши дарвозабон деб тан олинган. Бундан ташқари, Буффон тўртта Европа чемпионати (2004, 2008, 2012, 2016), иккита Конфедерациялар Кубоги (2009, 2013) ва 1996 йилги Олимпия ўйинларида иштирок этган.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: DAZN