

Португалиялик футболчи ушбу эътироф учун асосий даъвогар бўлганди ва сўровномада энг кўп овоз тўплади.
"Сўнгги кунларда мен Зиркзи билан гаплашдим ва у мендан: "Келаси йили мен ҳам сен каби ўйнайман ва даъвогарлар сафига кирмасликка ҳам розиман", деб айтди. Демак, у барчанинг ишлари яхши бўлишини истамоқда. Ундай ҳолатда мен дунёнинг энг бахтли инсонига айланаман. Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман. Бу ерда жамоадошларимга ёрдам бериш учун келганман", - деди Фернандеш.
Бруну ушбу мавсумда 54 ўйинда 19тадан гол ва ассист қайд этди.



