"Брентфорд" ҳужумчиси ўйинларга пул тикишда гумон қилинмоқда

Sherzod Nurmatov
7 ноя 2022
Англиянинг "Брентфорд" клуби ҳужумчиси Айван Тоуни нохуш ҳолатга тушиб қолди.

"Daily Mail" нашри хабарига кўра, у учрашувларга пул тикишда гумон қилинган. Гап унинг ҳозирги клубидаги ўйинларидан олдинги давр ҳақида кетмоқда, бошқа тафсилотлар ҳақида маълумот берилмаган. 

Клуб матбуот хизмати аллақачон вазиятга изоҳ беришни истамаслигини маълум қилган.

"Бундан хабардорман. Улар текширувни тугатмагунча изоҳ бермайман. Менинг орзум ўзгаришсиз қолмоқда – ўз ватаним учун Жаҳон чемпионатида ўйнашни истайман", – деди футболчи.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Daily Mail