

Унга кўра жамоа посбони Ботирали Эргашев Суперлига биринчи даврасида «Динамо»нинг энг яхши футболчиси» бўлди.
Давралар оралиғида ўтказилган сўровномада жами 1680 нафар мухлис иштирок этиб, Ботирали Эргашев умумий 54 % овоз (908 киши) билан энг яхши натижани қайд этди ва “Динамо” жамоасининг 1-даврадаги энг яхши футболчиси” номига лойиқ кўрилди. Қайд этиш жоиз, 24 ёшни қарши олган дарвозабон Суперлига 1-даврасида 12 ўйинда майдонга тушиб, қатор сейвларни амалга оширди, жумладан “Динамо” дарвозаси томон белгиланган 3 та пенальтидан 2 тасини қайтаришга муяссар бўлди. Бу Суперлигада пенальти қайтариш бўйича энг яхши кўрсаткичдир.
Сўровномада Эргашевдан кейинги ўринни икки футболчи – Жасур Азимов ва Қадамбой Нурматовлар банд этишди. Суперлигада 13 ўйинда майдонга тушган икки футболчи ҳам бир хил – 13 % овоздан тўплашди. Жасур ҳимоячи бўлишига қарамай, Суперлигада 2 та гол урган бўлса, Қадамбой Суперлигадаги 5 та голи билан “Динамо”нинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.
Чемпионат кашфиётларидан бири сифатида тилга олинган Шоҳруҳ Абдураҳмонов 8 фоиз (183 та) овоз билан 3-ўринда қайд этилди. Ёш яримҳимоячи Суперлигада икки марта ўз номини таблога ёзиб қўйди.
Шунингдек, Суперлигадаги барча 13 ўйинда тўлиқ тўп суриб, 2 та гол муаллифи бўлган ҳимоячи Миркомил Локаев 7 фоиз (111 та) овоз олган бўлса, “Динамо” жамоаси “плеймекери”, 6 марта голли узатма амалга оширган ва 1 та гол урган Сардор Эминов 5 фоиз (82 та) овоз олиб, бешликдан жой олган.



