

19 ёшли норвегиялик форвард дебют ўйинида захирадан майдонга тушиб, хет-трик қайд этган эди.
Холанд кечаги ўйинда ҳам захирадан тушди ва 2та гол урди.
"Афсус, унда пасайиш кузатилмоқда: бошида 3та эди, энди 2та (кулади). Умид қиламанки, у кейинги ўйинда атиги битта гол урмайди.
Жиддий айтадиган бўлсак, у ажойиб йигит. Унда топ-ўйинчи бўлиш учун ҳамма нарса бор", - дейди Бюрки.




