“Боруссия Д” сафида илк бор асосийда тушган Холанд қаторасига 3-ўйинда гол урди

Eldor Akmurzayev
1 фев 2020, 20:54
Айни дақиқаларда Германия чемпионати 20-туридан ўрин олган “Боруссия Д” ҳамда “Унион Берлин” жамоалари ўртасидаги беллашув давом этмоқда.

Баҳснинг 18-дақиқасида мезбонлар форварди Эрлинг Холанд рақиб дарвозасини ишғол этиб, қаторасига учинчи ўйинда ўз номини таблога ёздирди. Бу унинг чемпионатдаги 6-голи бўлди ва энг қизиги мазкур натижани кўрсатиш учун 19 ёшли ҳужумчига атиги 79 дақиқа кифоя қилди. 

Норвегиялик “Аугсбург”га (5:3) қарши баҳсда хет-трик ҳамда “Кёльн” (5:1) билан ўйинда дублга эришганди. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia