Бонуччи: "Ўз уйингни тарк этишинг жуда қийин бўлади"

Mirjalol Normatov
10 авг 2018
"Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи яна бир марта бош мураббий Массимилиано Аллегри билан ҳеч қандай муаммолари йўқлигини айтиб ўтди.

"Шак-шубҳасиз, биз ўтган мавсум давомида ўзаро гаплашиб турдик. У билан майдонда ва унинг ташқарисида кўп бора кўришдик. У билан ўзаро муносабатларимизда ҳеч қандай муаммолар йўқ.

Ўтган мавсумда "Ювентус"ни тарк этиш жуда оғир бўлганди. Ҳар доим ўз уйингдан кетиш қийин бўлади", - деди Бонуччи.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Football Italia