Боливия клуби рақиб дарвозасига 54та зарба йўллаб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди

Aslanov Jasurbek
21 мар 2019
Боливиянинг "Насьонал Потоси" клуби Суамерикана Кубоги (Европа лигаси аналоги)да Венесуэланинг "Сулия" клубидан сенсацион мағлубиятни қабул қилиб олди.

Боливияда бўлиб ўтган учрашув 0:1 ҳисобида якунига етди.

"Насьонал" учрашув давомида рақибдан устун эканлигини кўрсатди. Мезбонлар ушбу ўйинда 54та зарба беришди (аниқ зарбалар 15та). "Сулия" эса боливияликлар дарвозаси томон 2та аниқ зарба йўллашди (умумий 6та зарба). Мезбонлар ўйиннинг 79% вақтида тўпга эгалик қилишди, тўпни 13 марта бурчакдан ўйинга киритишди. "Насьонал" футболчилари уч марта дарвоза тўсинини нишонга олишди. Шунга қарамай "Сулия" форварди Брайан Мойя қўшиб берилган вақтда боливияликлар дарвозасини ишғол қилиб, ўз жамоасига ғалабани олиб берди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 17 апрель куни бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.com