

Жанжал натижасида "Челси" мухлиси жароҳатланди ва шифохонага юборилди. Жабрланувчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилгач, у Марказий клиника шифохонасига ўтказилди. Ҳозир унинг ҳолати ўртача ва ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ.
Шунингдек футболни томоша қилишга келган 41 ёшли Россия фуқароси ҳам юзидан жароҳат олган. Тез ёрдам бригадаси унга ҳам ёрдам кўрсатган.



