

– ПСЖ жамоасига қарши ўйинда сиз Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Неймарга қарши туришингизга тўғри келади. Бу футбол тарихидаги энг яхши ҳужум учлигими?
– Агар исмлар бўйича гапирсак, унда ҳа. Ушбу футболчиларнинг даражаси ҳақида ортиқча гапириш шарт эмас, менимча.
Тўғрисини айтсам, бу "PlayStation"даги рақиб жамоага ўхшайди. Бу таърифни парижликларнинг нафақат ҳужуми, балки ҳар бир чизиғи ҳақида десам, муболаға бўлмайди. Майдоннинг ҳар бир нуқтасида уларда жаҳон даражасидаги футболчи ҳаракат қилади.
Уларнинг ҳеч бири майдонда мендан қўрқмайди, аммо улар баъзан ўзга сайёраликларга ўхшаса-да, мен ҳам улардан қўрқмайман. Тажрибамдан яхши биламан – улар ҳам оддий одам.



