Блан: "ПСЖ билан шартномани 16 февралгача узайтиришга умид қиляпман"

Aslanov Jasurbek
20 янв 2016
ПСЖ бош мураббийи Лоран Бланнинг таъкидлашича, у бир ой ичида парижликлар билан шартномани узайтириш ниятида.

"16 февраль куни бўлиб ўтадиган "Челси"га қарши учрашувгача янги шартнома имзоламоқчиман. Агентим тез орада клуб раҳбарияти билан учрашади ва улар келишиб олиши керак. Агар улар келиши олишмаса, кўрамиз, нима бўлар экан" - дейди Блан.

Мураббийнинг Франция клуб билан шартномаси мавсум охирида якунига етади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Goal