

Жамоа раҳбари Шавкат Аҳмедов асосан Уйчи туманидаги футбол мактаб тарбияланувчиларини таркибга жалб этиб, ёшартиришга уринди. Наманганлик 27 ёшли футболчи Дурбек Умаралиев ушбу жамоада ўйновчи мураббий сифатида фаолият юритди. Бунга қадар эса бошқарув постида Тоҳир Мадраҳимов ишлаб келаётганди. Бошқа клублардаги каби “Хотира-79”да ҳам молиявий муаммолар юзага келиши натижасида жамоа сафар ўйинларига бир амаллаб бориб келди. Уйчидаги “Пахтакор” стадиони қайтадан таъмирдан чиқарилгани сабабли жамоа рақибларини Наманган шаҳридаги стадионларнинг бирида қабул қилди.
Қуйида жамоанинг иккинчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.
Уйчиликлар иккинчи босқич ўйинлари давомида рақиблари дарвозасига жами 18та тўп киритди. Бу ҳар бир учрашувда ўртача 1тадан гол демакдир. Ўз дарвозасидан ўтказиб юборилган голлар сони эса 45тани ташкил этди. Ҳар бир ўйинда 2тадан гол деганидир.
“Хотира-79” сафида тўпурарлик қилган футболчи Шохжаҳон Аббосов бўлди.
Ким қанча гол урди?
Исломбек Рустамбеков
Қуйида жамоанинг иккинчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.
Ўйинлар | 16 |
Умумий голлар | 18 |
Уйда | 14 (77,78%) |
Сафарда | 4 (22,22%) |
Ўтказиб юборилган голлар | 45 |
Уйда | 18 (40%) |
Сафарда | 27 (60%) |
Урилган ўртача голлар | 1,12 |
Ўтказиб юборилган ўртача голлар | 2,81 |
Уйдаги очколар | 8/24 (33,33 %) |
Сафардаги очколар | 3/24 (12,5 %) |
Энг йирик ғалаба | 3:1 – “Машъал-2” |
Энг йирик мағлубият | 0:8 – “Обод” |
Гол ўтказиб юборилган ўйинлар | 0 (0%) |
Голсиз ўйинлар | 7 (43,75%) |
Иродали ғалаба | 1 |
Иродали дуранг | 1 |
Иродасиз мағлубият | 1 |
Иродасиз дуранг | 1 |
Йирик ғалаба | 0 |
Йирик мағлубият | 6 |
Автогол (урилган/ўтказиб юборилган) | 0/0 |
Огоҳлантириш (ўртача) | 37 (2,31) |
Четлатиш (ўртача) – Тўғридан тўғри/2-СК | 7 (0,44) - ¾ |
Мухлислар ташрифи (жами/ўртача) | 5052/316 |
Уйчиликлар иккинчи босқич ўйинлари давомида рақиблари дарвозасига жами 18та тўп киритди. Бу ҳар бир учрашувда ўртача 1тадан гол демакдир. Ўз дарвозасидан ўтказиб юборилган голлар сони эса 45тани ташкил этди. Ҳар бир ўйинда 2тадан гол деганидир.
“Хотира-79” сафида тўпурарлик қилган футболчи Шохжаҳон Аббосов бўлди.
Ким қанча гол урди?
Футболчи | Гол | Пен. |
Шохжаҳон Аббосов | 7 | (1) |
Соҳиб Абдуллаев | 3 | |
Аюбхон Гаппаров | 2 | |
Ислом Абдуқодиров | 2 | |
Ботир Каримжонов | 1 | |
Дурбек Умаралиев | 1 | |
Жамол Абдужабборов | 1 | |
Шавкат Саидов | 1 |
Исломбек Рустамбеков



