

Терма жамоамиз дастлабки бўлимда иккита гол ўтказиб юборди. Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуровлар жароҳат олишди. Ўзбекистон терма жамоаси номли "самолёт" ҳозирча турбулент зонада. Сречко Катанец иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартириши керак. Шукуров жароҳати сабабли захирага олиниши, унинг ўрнига ҳужумкор футболчи майдонга тушиши керак.
Энди иккинчи бўлимда Қатар прагматикроқ ўйин намойиш этса керак. Ушбу вазиятдан қандай ўнглаш эса Катанецга боғлиқ масала.
Терма жамоамиз иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартира оладими?

Абдулвосит Бектемиров



