

Маълумотларга кўра, мутахассиснинг Испания терма жамоасидаги келажаги сўроқ остида - уни бугуноқ жамоадан четлатишлари мумкин.
Рубиалеснинг фикрича, ЖЧдан олдин қарорни эълон қилиш сотқинлик. У Краснодарга етиб боришидан аввал Лопетегидан истеъфо сўраган, бироқ ташкилотнинг бошқа аъзолари уни тўхтатиб қолган.
Бугун Тошкент вақти билан 13:30да Лопетеги ва Рубиалес "Краснодар" базасида матбуот-анжумани ўтказади. Унда мутахассис истеъфога чиқарилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, кеча Лопетеги ЖЧ-2018дан сўнг "Реал"ни бошқариши эълон қилинган эди.



