Бэйл "Лос-Анжелес" мухлислари билан испан тилида саломлашди. Гарет "Реал"да пайти, уни тилни билмасликда айблашарди

Alisher
9 июл 2022
"Реал" собиқ вингери Гарет Бэйл Лос-Анжелесга келди ва мухлислар билан саломлашди.

Футболчи олдинроқ "Лос-Анжелес" клуби билан 18 ойга узайтириш имконияти билан бир йиллик шартнома имзолаганди. У Калифорния жанубига келди ва янги клубидаги мухлислар билан испан тилида саломлашди. Эслатиб ўтамиз, Бэйл "Реал"да ўйнаган вақтида 9 йилни Мадридда ўтказган бўлса ҳам испанчада гапирмаслиги учун айблашарди.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи Марсело 2019 йилда бу ҳақда шундай деганди: "Бэйл испан тилида гапирмайди. Биз имо-ишоралар ёрдамида гаплашамиз".

Бэйл кеча мухлис сифатида "Лос Анжелес"нинг "Лос-Анжелес Гэлакси" (3:2)га қарши ўйинига ташриф буюрди. У янги клуби ғалабасидан сўнг жамоадаги шериклари билан бирга ғалабани нишонлаш учун майдонга чиқди.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/SomosLAFC