

"Реал Мадрид"да фақат икки киши гольф ўйнайди, шунинг учун, шубҳасиз, мен бу борада жамоада энг яхшисиман. Иккинчи футболчи Тибо Куртуа, лекин у мендан яхшироқ ўйнамайди. Агар менда имконият бўлса ва яқинда турнир ўтказилса, уни кузатиб бораман. Менга атмосфера, томошабинлар, яхши об-ҳаво ва иштирокчиларнинг ўйини ёқади. Уларнинг босим остидаги баҳсларда ўзини қандай тутиши ақл бовар қилмас даражада. Футбол бу борада бошқача, унда чунки босимдан ташқари ҳакам ҳам бор. Гольф эса кўпроқ психологик ўйин. Мен у ерда 80 минглик стадиондан кўра кўпроқ босимни ҳис қиламан", — дейди Бэйл.



