Бету: "Валенсия"га қарши ўйинда сўнгги сониягача курашдик"

Tolibjon Qosimov
2 май 2014, 12:45
"Севилья" дарвозабони Бету Европа лигаси финалига чиққани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
– Ўйин охирига қадар биз ишондик. Сўнгги сонияга қадар ҳам ишонишда давом этдик. Омадимиз келганидан хурсандмиз.

Финалда "Бенфика" билан ўйнаймиз. Португалия клубига қарши ўйнашдан фахрланаман. Бу ўйинни сабрсизлик билан кутаяпман, – дейди Бету "A Bola" нашрига.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net