

Истанбуллик мухлислар Кариус ҳар сафар тўп билан муомала қилганда ҳуштакбозлик уюштириб, дарвозабонга ишонмасликларини шу тариқа намоён этишди. Учрашув 3:2 ҳисобида “ББ Эрзумспор” фойдасига якунланди.
Мазкур жамоалар ўртасидаги илк беллашувда ҳам худди шундай ҳисобда пастки дивизионда иштирок этувчи “ББ Эрзумспор” клуби ғалаба қозонган эди. Шу тариқа “Бешиктош” мамлакат кубоги баҳсларини тарк этди.
Кариус 2018 йил ёзидан буён ижара асосида “Бешиктош” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 26 ёшли немис футболчиси ҳуқуқий жиҳатдан “Ливерпул”га тегишли. Клублар ўртасидаги келишув жорий мавсум сўнггига қадар амалда бўлади.



