

"Marca" нашри хабарига кўра, 58 ёшли мураббий "Дальян Ифан" жамоаси билан шартнома имзолади. Шустер олдин Донецкнинг "Шахтёр" (2003-2004), Мадрид "Реал" (2007-2008), Истанбуллнинг "Бешиктош" (2010-2011) ва "Малага" (2013-2014) жамоаларида ишлаган.
Олдинроқ "Дальян" ўз таркибига Янник Карраско ва Николас Гайтанни қўшиб олганди.




