

“У билан мавсумни ўтказганим мен учун омад. Криштиану билан машғулотлар урушга ўхшарди
Рождество кечаларида футболчилар вақтни қувноқ ўтказарди, аммо барчаси профессионаллик билан бўлган. Уни шунақа вақтларда ҳам ичганини кўрмаганман. У ўзига жуда эҳтиёткорлик билан ғамхўрлик қиларди. Биз машғулотларга келганимизда, у аллақачон спорт залида бўлар эди. Кейин эса у қолиб, қўшимча тарзда дарвоза томон зарба беришни машқ қилган. Криштиану голлар уриб, сузишга борар ва кейин спорт залига қайтарди. У энг зўри бўлишни мақсад қилганди”, дейди Бербатов.



