Белотти кўзидаги шикастланиш нимадан бўлганини айтиб берди (фото)

Aslanov Jasurbek
3 сен 2017
Италия терма жамоаси ҳужумчиси Андреа Белотти Испанияга қарши бўлиб ўтган ЖЧ-2018 саралаш учрашуви (0:3) ҳақида фикр билдирди.

"Ўйин натижасидан афсусдаман. Баҳсга ҳужумкор таркиб билан тайёрланган эдик, чунки бу ердан уч очко билан қайтишни истагандик. Ҳа, испанлар жуда ҳужумкор жамоа, бироқ биз яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Хатолардан тўғри хулоса чиқарамиз.

Кўзимга нима қилди? Тунда ҳашарот чақиб олди" - дейди форвард.



Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Rai Sport