Белгиялик мухлис Жазоир устидан қозонилган ғалабани нишонлаш чоғида вафот этди

Tolibjon Qosimov
18 июн 2014, 16:25
Брюселлда нохуш воқеа юз берди.
Бир мухлис Белгиянинг Жазоир устидан қозонган ғалабасини нишонлай туриб, пойтахт фонд биржасидаги шер ҳайкалидан йиқилиб тушди. Мухлис оғир аҳволда касалхонага етказилди, аммо 18 июнь тонгида жароҳатлар туфайли ҳаётдан кўз юмди.

Эслатиб ўтамиз, Белгия терма жамоаси Жазоир устидан иродали ғалабага эришди. Кейинги ўйинни эса улар Россия терма жамоасига қарши ўтказади.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com