

Мундиалнинг ҳал қилувчи баҳси 2018 йилнинг 15 июлига белгиланган. Баҳс Британия вақти бўйича 16:00да бошланади (Тошкент вақти билан 20:00), ўша куни 14:00да (Тошкент вақти билан 18:00) теннис турнирининг финалига старт берилади.
BBC ЖЧ-2018 финалида Англия терма жамоаси, Уимблдонда эса Энди Маррей ўйнашидан хавфсирамоқда.
Шу сабабли BBC ва Япониянинг NKH телеканали ФИФАга мурожаат қилиб, жаҳон чемпионати финали вақтини ўзгартиришни сўрашди, аммо рад жавобини олишди. ФИФАдагиларнинг фикрича, финал учун танланган вақт жаҳон аудиторияси учун қулай вақт.



