Байи "Манчестер Юнайтед" билан шартномани узайтирди

Sherzod Nurmatov
26 апр 2021
У 2024 йилгача амал қилади.

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Эрик Байи бугун клуб билан шартномасини узайтирди. Янги шартнома 2024 йилгача мўлжалланган, дея хабар берди жамоанинг расмий сайти.

Байи 2020/21 йилги мавсумда кам ўйин вақтига эга бўлди. 27 ёшли ҳимоячи "Манчестер Юнайтед" таркибида барча турнирларда 15 ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: manutd.com