"Бавария" хавбеки Мусиала Англия эмас, Германия терма жамоасида ўйнашга қарор қилди. У 17 ёшда

Alisher
24 фев 2021
"Бавария" ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала Германия терма жамоасини танлади.

17 ёшли хавбек икки фуқароликка эга. У Штутгартда немис ва асли келиб чиқиши нигериялик бўлган британ оиласида туғилган. Жамал 7 ёш бўлганида, оила Англияга кўчиб ўтади.

"Мен фақат Германия учун ўйнашим тўғри қарор бўлишини айтган туйғуларимни тингладим.

Бу мен туғилган мамлакат. Шунга қарамай қарор қабул қилиш осон бўлмади", - дейди футболчи.

Жамал Англиянинг U15, U16, U17 ва U21 жамоаларида ўйнаган.

Футболчи "Бавария"нинг бош жамоасида 26та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.


AlisherMuallif
Manba: bulinews.com