

25 ёшли данияликнинг лондонликлар билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Бавария" ва "Барселона" - ўйинчи билан эркин агент мақомида шартнома имзолаш учун курашда етакчи.
АПЛ клублари ҳам Кристенсенга қизиқмоқда, аммо Андреас "Челси"га ҳурмати сабаб Англиядан таклифларни кўриб чиқмайди. У тез орада келажаги борасида қарор қабул қилади.
Кристенсен "Челси"да 2014 йилдан бери ҳаракат қилади. У икки мавсум ижара асосида Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоасида ижара асосида ўйнаган.
Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 13та ўйинда майдонга тушди.



