

Сўнгги ҳафталар Германия чемпионлари учун муваффақиятсиз бўлди. "Бавария" мунтазам равишда очколар йўқотмоқда ва бундан "Байер" фойдаланиб кетмоқда.
Мюнхенликлар уч ўйинлик мағлубиятли сериядан сўнг Томас Тухель учун жорий мавсум сўнггиси эканлигини эълон қилди. Эндиликда мураббий мавсум сўнггига қадар ҳам қолмаслиги мумкин.
Немиснинг келажаги "Лацио"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида ҳал бўлади. "Бавария" илк ўйинда Римда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган.



