"Бавария" Санега зарба бергани учун Манени 500 минг евро жаримага тортди. Лерой жамоадошини жиддий жазоламасликларини сўраган

Aziz Tukhtamuradov
14 апр 2023
"Бавария" Садио Манени 500 минг евро жаримага тортди.

Лерой Сане клубдан Мане билан шартномани бекор қилмасликни ва уни жиддий равишда жазоламасликни сўраган. 

Эслатиб ўтамиз, "Бавария"нинг ЕЧЛ доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши ўйинидан сўнг (0:3) Мане кийиниш хонасида Сане билан жанжаллашган ва жамоадошининг юзига зарба берган. 

Жазо вариантлари орасида шартномани бекор қилиш ҳам кўрсатилганди, бироқ "Бавария" хўжайинлари бундай қилмасликни маъқул кўришган. 

Клуб расмий сайтида маълумот берилишича, Мане шанба куни "Хоффенхайм"га қарши бўладиган ўйинни ўтказиб юборади. Сенегаллик футболчи шунингдек жарима ҳам тўлайди. 


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: Bayern & Germany