"Бавария" Нагельсманни таклиф этиши учун 15-20 миллион евро тўлашига тўғри келади

Alisher
15 апр 2021
Ханс-Дитер Флик Германия терма жамоасидаги иш учун ёзда "Бавария"дан кетиши мумкин.

Бундестим жамоасидан Евро-2020дан сўнг Йоахим Лёвнинг кетиши аниқ бўлиб улгурган. Флик кетган тақдирда "Бавария" "РБ Лейпциг"дан Юлиан Нагельсманн вариантига мурожаат қилади.

"Буқалар" ўз мураббийлари учун компенсация талаб қилишмоқда - "Бавария" 15дан 20 миллион еврога қадар тўлашига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Юлиан Нагельсманн "РБ Лейпциг"дан 2019 йилнинг ёзидан бери ишлаб келади.


AlisherMuallif
Manba: Sport1