

Миланликлар "Бавария"дан ярим ҳимоячи Ренату Саншешни 10 миллион евро эвазига ижарага, кейинчалик 40 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан олишмоқчи.
Аммо ҳозирча "Бавария" бу таклифга рози бўлгани йўқ.
Ренату Саншешнинг ўзи эса ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида "Милан"га ўтишга рози.
"Бавария" якунда қандай қарорга келиши номаълум.
Футболчи учун Италиянинг бошқа бир гранд клуби "Ювентус" ҳам қизиққанди.



