

Испаниялик мураббийи 20 ёшли Жошуа Кимихга қарши қўпол ўйнаган голланддан жаҳли чиқди.
Гвардиола кийиниш хонасига йўл олаётган Де Йонгни "Альянц Арена" трибуна ости йўлагида кўриб қолиб, уни танқид қилган. Голландиялик жавоб беришга ҳаракат қилди, аммо уни жамоадошлари ушлаб қолди.
Ўйин 3:0 ҳисобида "Бавария"нинг ғалабаси билан якунланди. "Ауди Кап" финалида мюнхенликлар "Реал" билан ўйнайди.



